Қайнонамга яхшилик тилайман

20:36 / 21.06.2023 | Sevara | 312
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз!Ёшим 28 да.2 фарзандни онасиман алҳамдулиллаҳ.Қайнонам жудаям яхши,меҳрибон аёллар.Уларни жуда ҳам яхши кўраман.Аллоҳ билгувчироқ, лекин улар бўш вақт топди дегунча телефонга қарайдилар.Ҳечам телефон тушмайди қўлларидан.Намозларини ҳам менимча баркамол адо этмайдилар.Аллоҳ кечирсин.Уларни яхши кўрганимдан Аллоҳ олдида гуноҳкор банда боп қолишларидан қўрқаман.
Аллоҳнинг фазли билан Қуръони каримни ўқийман.Шунинг учун уларга ўқишни ўргатсам яхши бўлармиди деб анчадан бери ўйлайман.Гап шундаки,уларга қай тарзда айтишни билмаяпман.Барибир келиндан ўрганиш уларни ғурурларига тегадими деб ҳавфсирайман.Яхши бир отинойига чиқмасликлари аниқ.Шунчун ўзим ўргатсам, вақтларини унумли қилиб Қуръон тиловатига сарфласалар ҳурсанд бўлардим.Аҳир Аллоҳ таолога ҳар битта дақиқамиз учун жавоб берамизку.Маслаҳат берсангиз.Нима қилсам ҳаммамиз учун яхши чора бўлади.
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У кишини қизиқтиришингиз, рағбатлантиришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!