Ассалому алайкум Одинахон опа, саволим шу намоз пайтида бирданига 2та кули билан бир харакатда киймини тугирласа намоз бузиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Узоқдан кўрган одам сизда намоздан ташқаридаги ҳолатда деб гумонга борадиган ҳаракат бўлса намоз бузилади. У даражада бўлмайдиган ҳаракат эса макруҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!