Қаср намози

02:43 / 27.06.2023 | F | 437
Ассалому алайкум Одинахон опа, менда қаср намози хакида 2та мухим саволим бор эди, иккаласи каср намози хакида булгани учун бирдан ёзмокчи булдим. Олдиндан рахмат жавоб учун. Узур сорайман саволларим узунрок.
1. Инстаграмда эшиткандим, агар одам мусофирда булганда қаср намозни жамлаб укиш хакида гапирилганди масалан шом пайтида асрни қасрини укиса буладими казо булмайдими демокчиман, шу жоизми?
2. Бизлар хози бошка давлатда яшаймиз йоз пайтида ин ша Аллох Узбекистонга бормокчимиз, самолёт тугри тошкентга қоънайди кеин биз азгина кариндошимизникига турмокчимиз кеин самаркандга бормокчи эдик чунки у ерда яшаймиз, шу вахтлар мобайнида то самаркандга борганимизча қаср намозни укиймизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

  1. Бизнинг мазҳабда қаср намозлари жам қилинмайди. Аcр намоз ўз вақтида ўқилади.
  2. Тошкентда 15 кундан кам турадиган бўлсангиз, қаср ўқийсиз.

Валлоҳу аълам!