Нисобга етган пул миқдори

21:08 / 12.07.2023 | Gulruhsor | 246
Ассалому алайкум! Нисобга етган пул миқдори қанча бõлади. Йиĝилган пул миқдорига тилла буюмлари ҳам қõшиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво маркази милодий 2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.

Закот нисоби

Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 585 пробали 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 420 000 (тўрт юз йигирма минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги ЗАКОТ нисоби 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланди.

Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради. Валлоҳу аълам!