Тухмат

23:08 / 12.07.2023 | Yusupov Ro'zali | 363
Ассалому алайкум! Овсиним эри билан мени Ишқий муносабатда айблайапти. Сабаби мени эрим акаси билан бирга ишларди. Овсинимни телефони бўлмагани учун қайноғам менга тел қилар мен эса овсинимга бериб турардим, гаплашиб олишарди. Буни эрим хам билади. Бир куни қандай овқат қилаётганимизни сўраб СМС ёзибди қайноғам. Мен хам тезроқ келинглар ширингина чучвара туйдик деб ёзиб юбордим.
Шу ерда адашганимни биламан, чунки шубхага борадиган иш қилмаслигим керак эди. Буни овсиним кўриб қолиб ъсилар хали СМС ёзиб гаплашиб тураслармиъ деб мен билан уришиб кетди.
Кейин мен буни эрим хам кўрса шубхага бориб қолмасин деб СМС ни ўчириб юбордим. Овсиним эса эримга айтди. Эрим роса урушди. Аксига ОЛИБ қайноғам хам СМС ни ўчирган.
Бу воқеа унутилиб кетди,

Қайнотам ва қайнонам умрадан келган куни келди кетди билан жуда кеч бўлиб кетти, соат 23 ларда бир хонада қайниопам ётганди. Олдига кириш учун хонага кирсам у хонада қайноғам бор экан. Опам бор деб ўйлабман деб қайтиб чиқиб кетаётганимда овсиним тепа уйдан тушиб келди, ўзи мени кузатиб турган экан. ъсиз мени кўриб қолиб қайтиб чиқтингиз бўлмаса ўша ишни қилмоқчи эдингизъ деб тухмат қила бошлади. Тушунтиришларим умуман фойда бермади. Қайноғам бор уйни эшигини олдида қайнонам хам дам ОЛИБ ётганди, уйғотиб юбормаслик учун аста оёқ учида киргандим, буни хужжат қилиб мени билмаслигим учун шундай киргансан деб олди. Эрим чиқса эримга СИЗ ухлаб ётибсиз булар қоронғи уйдан ишини бажараяпти дея бошлади. Эрим нима деяпсан шунча одамни олдида мени акам билан хотиним шунақа иш қиладими деп уни уриб тепиб кетти. Қайноғам зўрға ажратти. Шундан кейин оғзига келган гаплар билан айблай бошлади. Мен банисада ётганимда қайноғам билинтирмасдан бориб келганмиш, уни қариндошимиз кўриб қолганмиш. . . Қолганлари хам тухматлар.

Эримни хам анча ўзи томонга оғдирди,
Шунда эрим хар биттамз билан алохида гаплашиб дафтарга ёзиб чиқти.
Маълум бўлдики смсдан бошқаси уни гумони бўйича тўқиб чиқарилган екан. Банисани хам тўқиб айтгандим, агар борган Бўлса буни билиб олиш учун тўқиб чиқаргандим деди.
Свет ўчган хонадан чиққанимизда эса қайниопам мен зарядник сўрагандим шунга чиққанди деди. У пайтда қайнонам хам эшиг тагида хали ухламаганини ва шу гапларни яни опам бор деб ўйлабман деганини тасдиқлади.

Лекин овсиним булар барибир бир бири билан гаплашади деб туриб олди.
Бу гаплар арафа куни бўлиб ўтди.

Бугун хаммани хаёли паришон, қайноғам укасини олдига чиқолмай хам қолди, бунда эрим мени айблайапти.

Мен хам сиқилиб кетдим.

Саволим. Менга шундай тухмат қилди, буни жавобини охиратга қолдирайми, ёки тўртта гувох топишини талаб қилайми?
Қандай қилиб бу тухмат билан яшайман. Бу гапларни кўчадагиларга хам айтиб улгурган экан.
Мени икки қизим бор. Бу тухматлардан кейин уларни ахволи нима бўлади Энди.

Илтимос ўзим сўрамаган нарсаларни хам маслахат бериб ёзинглар. Аллох рози бўлсин сизлардан
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўзини йиғиштирмаса, тўртта гувоҳ келтиришни талаб қилинг. Акс ҳолда жазоси нима бўлишини уқитиб қўйинг. Аллоҳ инсоф берсин!