Тақдир ва истиҳора

00:38 / 13.07.2023 | Nilu | 287
Ассалому алайкум! Устоз,мен бир пайтлар бир инсонга кõнгил қõйиб уни Аллоҳдан сõрардим.Кейин истиҳора намозини õқиб кõрдим.Бомдоддан олдин бир туш кõрдим.Тушимда мен севган инсоннинг 2 боласи бор экан ва уйланганлигини кõрдим.Ва õз келажагимни ҳам кõрдим.Бир оқ ласеттида орқа õгириб õтирган йигит кõрсатилди Ва мана шу сенинг турмуш õртоğинг бõлди дейилди.Бу тушни кõриб тушда деб қõйгандим.Лекин кейин билсам ростан ҳам кõнглим тушган инсоннинг ҳаётда ҳамуйланган, 2 боласи бор экан(Мен уни танимасдим,фақат кõриб қолиб кõнглим тушганди).Шунда бу туш рост эканини буни менга Аллоҳ билдирганини тушундим.Устоз менга шу вақтгача Алҳамдулиллаҳ кõп яхши жойлардан совчилар келди Аммо уларга кõнглим чопмади.Мен тушда кõрсатилган оқ мошинали йигитни кõп õйлайман Бу туш раҳмоний туш эди дейман.Тушдаги инсонни кутиш мумкинми?Мен тõğри қиляпманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тушдаги тафсилотлар муҳим эмас, ундан кўнглингиз қандай ҳолатда бўлгани муҳим. Тўқ бўлса яхши натижа, хира бўлса ёмон натижа бўлади. Валлоҳу аълам!