Ҳижоб

00:36 / 13.07.2023 | Roza Bekturdiyeva | 335
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ яқинда ҳижоб ўраб бошладим,кўпчилик ўраганларни кузатдим лекин камдан кам одамни рўмоли кўкрак қисмини ёпиб туради,агар кўйлакни кўкрак қисми кенг бўлиб,шаклини билинтирмай турса,рўмол кўкрак қисмини ёпмай турса ҳам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Мақсад кўкрак шаклини билинтирмаслик. Валлоҳу аълам!