Муздалифада тунаб қолмаса ҳам хаж амали тўлиқ бўладими?

22:59 / 14.07.2023 | Kamola | 224
Ассаломуалейкум! Менинг ота онам яқинда хажга бориб келишди. Лекин ҳамма амалларни туғри қилишганлигига шубҳалиги бор. Муздалифада тунаб қолишга жой топа олишмаганлиги сабабли элликбоши автобусдан туширмаган . Саволим Муздалифада тунаб қолмаса ҳам хаж амали тулиқ қилинган ҳисобланадими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Унинг вожиблари: Муздалифада туриш, Сафо ва Марва орасида саъйи қилиш, тош отиш, четдан келганлар учун Видо тавофини қилиш ва соч олдириш.
Бундан ҳажнинг вожиб амаллари бешта экани маълум бўлади:
1. Myздaлифaдa тypиш.
Apафoтдaн қaйтгaндaн кeйин ҳожи Myздaлифaдa тypиши кepaк. Ҳaнaфий мaзҳaбигa бинoaн, ўнинчи Зyлҳижжaнинг тoнги oтгaндaн cўнг биp лaҳзa бўлca-дa, тypиш керак.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай дейди:
«Арафотдан қайтиб тушганингизда Аллоҳни машъарул ҳаромда зикр қилинг» (198-оят).
Оятда: «Аллоҳни машъарул ҳаромда зикр қилинг», дейилмоқда. Машъарул ҳаром эса Муздалифа деганидир. «Машъар» очиқ аломат дегани. Муздалифанинг бу ном билан аталиши ҳарам ҳудудида бўлганидандир. Муздалифанинг маъноси «яқинлашиш» бўлиб, ҳожилар у ерга тушганларида Байтуллоҳга яқинлашадилар.
Ҳанафий мазҳабига кўра, Муздалифада ҳайит куни фажрдан кейин бир лаҳза бўлса ҳам туриш вожибдир. Набийимиз алайҳиссолату вассалом ҳам ўз ҳажларида Муздалифада бир азон икки иқома билан шом ва хуфтон намозларини қўшиб ўқиганлар. Сўнгра фажргача ёнбошлаб, тонг отгандан сўнг бомдодни ўқиб, кейин туяларини миниб, Машъарул ҳаромга келганлар ва қиблага қараб дуои такбирлар қилганлар. Тонг ёришгандан сўнг юриб кетганлар. Валлоҳу аълам!