Бошим кўп оғрийди, бу қандай касаллик аломати?

23:26 / 17.08.2019 | Ruqayya29 | 763
Ассалому алайкум. Бошимнинг ўнг тарафида қандайдир оғриқ бор. Кўп уйқум келади. Тез чарчайман. Бу қандай касаллик аломатлари?
Шифокор:
Ваалайкум ассалом. Шикоятларни ўзи аниқ ташхис қўйиш учун етарли бўлмайди. Ҳудудингизга қарашли поликлиникага чиқиб, умумий амалиёт шифокори ва невропатолог кўригидан ўтинг. Лабаратор-инструментар текширувлардан ўтишингиз шарт. Мен фақат: “Сизда нерв системасининг астенизацияси аломатлари бор”, дея оламан холос. Тўлиқ текширувлардан ўтмасангиз, ташхис ҳам, даво ҳам тўлиқ бўлмайди.