Идда хақида

03:56 / 18.07.2023 | Muslima | 327
Ассалому алайкум!
Яқинда бобом вафот этди. Бувам ўзларининг уйида идда сақлаётган эди. Тоғам хам олдинроқ қазо қилган. Келин ойим бувамни уйга сиғдирмайди. Фарзандлари ҳам кўп уришишади. Бувамни соғлиги кўтаролмаяпти у уйда идда сақлашга. Бувам қизининг уйида давом эттирса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша уйда иддани охиригача сақлаш лозим. Фарзандлар бунга шароит қилиб беришлари керак. Хабардор бўлиб ёлғиз қолдирмасинлар. Сиғдирмаётганларга насиҳат қилиш лозим. Валлоҳу аълам!