Талоқ ҳақида

03:48 / 18.07.2023 | Kamola | 532
Ассалому алайкум!
Мани умр юлдоwим бундан 6йил олдин wу ҳолажонланикига ҳонадонга сиқсен 3талоқсан диган орадан 2кун утиб эрим блан урwиб қолиб асиқ устида ҳолажонланикига сиққанман орадан 1,2кун утиб яқинли қилмоқси булганларида берган талоқларини эслатдим мусулмонла идорасига борганмиз вазиятни тwунтирганмиз буҳолатда 2та талоққа утади диб никоҳ уқиб қуйилган назрини тулагандила370мингмиди адаwмасам wунақа эди тулови яқинда 2,3та одамладан эwитдимки 3талоққа юл юқ экан орада фарзандли булганмиз қурқвомман бу никоҳимиз ҳақиқийми ёқми сунки никоҳимизга16йил булади умр юлдоwим ҳамма иwимдан айб қидирадила ҳисам кунгли тулмиди ҳамма этганларини қисамам сукиб ҳақоратлидила куп қул кутарадила ҳамма этганларини қилиб утираман бесуроқ остона ҳатлаб кусага сиқмиман буле буганимизга 4йил булади узимам кунглим совигандек неси бор ажраwаман диб уйжоййи уйлаб фарзандлаимми уйлаб яwиман бир таниwимда ҳам wу вазият экан 3талоққа юлюқекан диди уйжойиҳам уйлами Аллоҳга таваккал қилиб сиқиб кетиw кере диганди мани умр юлдоwим манга уйибериб қуймидила ота онаммикида яwаwим усун wароит ёқ илтимос соволларимга жавоб берсез олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!