Назр

21:34 / 02.08.2023 | (ف.ف.ف.)FARANGIZ | 1041
Ассалому алайкум! Узтоз мени турмуш қурганимга 1 йил бўлди яқин кунларда фарзандли бўламиз Ин шаа Аллоҳ хуллас гапни очиғи Аллоҳ Қалбимга илмини солгандан кейин дунё қарашим ўзгарди ва турмуш қурмасимдан олдин ният қилиб юрардим фарзанди бўлсам уларни қори қориа қиламан ва илк фарзандим қиз бўлса унга Марям дрб исм қўяман ва Марям сурасини Ёд олдираман Аллоҳни фазли билан Ин шаа Аллоҳ мободо ўғил бўлса Абдуллоҳ бўлади ва АР Роҳман сурасини ёдлатаман Ин шаа Аллоҳ ўзингни фазлинг караминг билан Роббим деб назр қилуб ният қилардим тўйдан кейинхам шу ниятимни намозларимда тинмай такрорлардим тўйимиздан 4 ой ўтиб хомиладор бўлдим ва бу дуони Канда қилмадим орадан анча вақт ўтиб туш кордим тушимда бир аёл ҳузирига бордик ман уни шифокор деб ўйладим лекин шифокорга ўхшамасди хуллас манга у ўғил фарзандли бўлишимни айтди шунда Абдуллоҳми дедим у аёл эса менга қараб ха деди ва 3 мартта Абдуллоҳ у деди кейин уйғониб кеттим Устоз бир нарса қийнайди Ин шаа Аллоҳ фарзандли бўлсам у ўғил бўлса унга ўзим назр қилиб дуо қилганим каби Абдуллоҳ деб ном беришимиз ва айтилган сурани ёдлатиб қори қилишимиз керакми лекин тосахам шу исмни қўйгим келябди жуфти ҳалолимгахам бу туш ҳақда айтдим лекин улар индамадилар
Ин шаа Аллоҳ дунёга соғ саломат келсин катталар хал қилишади дедилар нима қилсам тўғри бўлади Устоз кейин яна қийнайдиган савол ман бунақа дуо қилиб эримни ҳаққиларига хиёнат қилмадимми ахир у отаси бўладилар тугилажак фарзандимизни Аллоҳ рози бўлсин Роббимнинг фазли ила бир йўл кўрсатинг ҳеч кимга ҳеч нима деёлмаганим сабаб фақат Роббим исми Абдуллоҳ бўлишлигини насиб этгин дея дуо қилмоқдаман холос
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандга исм қўйиш ота ҳаққи. Насиб қилгани. Ажаб эмас сиз айтган исм насиб қилиб қолса. Валлоҳу аълам!