Опажон сиқилманг! Бу дунё ўзи 4 кунлик. Ҳамма нарса ўтгинчи ва ҳеч нарса сиқилишга арзимайди. Аввало биз Аллоҳни яхши кўрайлик, синовларига сабр қилайлик. Иншооллоҳ нажот топамиз. Бу гаплар шунчаки чиройли гаплармас асл ҳақиқат опажон. Ҳаммаси яхши бўлади!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Турмуш қуришдан аввал адолат қилиш масаласини кўриш керак эди. Шариат буюрганидек икки томонни ушлашни айтса, кейин турмуш қуриш керак эди. Лекин минг афсус, биз ишни тезроқ ҳал қилишга шошиламиз, ўйланишлар эса иш битиб бўлганидан кейингга қолади. Синглим, биз бир нарсани тушунишимиз керак, эркак киши муаммо бор жойдан, аёлнинг нолаларидан, норозилигидан қочади. Улар ўзларига қулай, тинч ва қувонч берадиган жойни қидиришади, ўша ерга талпинишади. Айниқса ҳозирги кўп эркаклар чидамсиз, қийинчиликлардан қочиб роҳатни истайдиган бўлиб қолган. Содда аёллар эзилиб, тинимсиз нолиб, давомли ҳуқуқини талаб қилиш билан эрларини ўзларидан бездирмоқдалар. Уста аёллар эса, тилларини ширин қилиб, эркакка истаган шароитини яратиб, ундан “қаҳрамон” ясаб, ўзларига боғлаб оляптилар. Модом борар жойингиз йўқ экан, орада икки фарзанд бор экан, ҳаёт тарзини ўзгартиринг. Эрингизга бўлган муносабатингизни ўнгланг. Турмуш сизники, эр жуфти ҳалолингиз. Турмушни сақлаб, ҳалолингизни ушлаб қолинг. Ҳозирги ҳолат билан уни совутасиз холос. Валлоҳу аълам.