Фарзандларим қўрқоқ, одамови, уларни қандай тарбияласам бўлади?

06:58 / 19.08.2019 | Xadicham.... | 908
Ассалому алейкум. Аллох илмингизни зиёда килсин. Фарзандларим жудаём куркок доим кучадан калтак йеб келади узини химоя килолмайди одамови каттаси мактабга чикади. Углим 4 ёшда улар билан кандай шугулансам нималарни ургатсам булади. Маслахатизга мухтожман. Жавоб учун рахмат.
Руҳшунос:
Ваалайкум ассалом. Ўғил бола билан кўпроқ эркак киши шуғуллангани маъқул. Отаси, амакилари, тоғалари, спорт тўгарагидаги ўқитувчи ва ҳаказо. Она ўғил болага нафақат меҳр, балки шижоатни, қатъийликни ҳам сингдириши керак. Буни она ўз ҳатти-ҳаракатида намоён этиши керак. Отадан эса қаттиққўлликни, аёлларга бўлган ҳурматни, заифларга нисбатан иззатни ўрганиши керак. Табиий ота буни ўз ҳатти-ҳаракатида акс эттиради. Ҳамда полвон, забардаст, қўрқмас инсонлар ҳақидаги ривоятларни эртак қилиб гапириб беришингиз ва мисол учун, “сенда Умар розияллоҳу анҳудаги каби фалон сифат бор” деб таъкидлаб қўйишингиз болада ўзида бўлган куч-қувватни янада шакллантиришга ёрдам беради. Болага кўпроқ меҳр беришингиз керак. Уни ҳар бир қилган иши учун мақтаб туришингиз керак. Иложи бўлса бу ишни қолган оила аъзолари ҳам қилгани дуруст. Бундан бола ўз орқасидан катта куч борлигини ҳис этиб, фақат олдинга қараб интилади. Болани ҳеч қандай нарсалардан зинҳор қўрқитмаслигингиз керак. Кўпинча болага “тез ухла, бўлмаса фалон бўлади, жим ўтир бўлмаса анави опа укол қилиб қўяди” каби гаплар билан қўрқитиш мумкин эмас. Бу каби ишлар болада кичиклигиданоқ қўрқув ҳиссини чуқур ўрнашиб қолишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.