Келин касал бўлганда ким жавобгар?

02:10 / 05.08.2023 | Gulira'no | 327
Ассалому алайкум! Одинахон устозам саволимга жавоб бераётканиз учун раҳмат Аллоҳ рози бо‘лсин. Онамни жуда о‘йлантириб қо‘йгани учун сиздан маслаҳат олишга қарор қилдик. Устоз мени бир холам борлар турмушга чиққанларига 9йил бо‘лди 3та фарзандлари бор. Шу кунгача уйларида нима хизмат бо‘лса қилиб келганлар шу ёзда беллари қаттиқ ог‘риб оёг‘лари босмай қо‘йди тог‘ам опичлаб докторга олиб бордила икки марта шифохонада ётиб даволаниб чиқдилар. Икки ой бувимларникида ётиб даволандилар шу вақт орасида уйларидан бирор одам бориб ҳолларидан хабар олишмади яқинда уйларига қайтиб кетдилар. Уйда қилинадиган ог‘ир ишларини қилишлари мумкин эмас ҳатто бир килоли нарсаниям ко‘таришлари мумкун эмас о‘тириб иш қилишлариниям шифокорлар тақиқлашган. Улар қишлоқда яшашади. Шу туфайли ошхона қониқарли ҳолатда эмас челакда сув ташишга то‘г‘ри келади. Қайноналари ташиб беришдан норозилар. Уйда ҳар куни шуни орқасидан жанжал.ъъОнангизникига кетинг тузалиб яхши бо‘ганизда келасиз, бизга хизмат қилмайдиган келиннинг кераги ё‘қъъдийишяпти. Почча бо‘лса холам қолишлари учун ё шароитларини яхшилашга ҳаракат қилмаяпти ё оналари билан гаплашиб вазиятни юмшатмаяпти. Холам эса яна аввалгидек хизмат қилишга уриниб касаллари қайталаняпти. Аҳвол шу тарзда давом этса шол бо‘либ қолишлари мумкинлигини айтишган докторлар. Ажрашиб кетай десалар оила муқаддас о‘ртада учта фарзанд бор. Тог‘ам олиб кетмоқчилар холамни сог‘ликлари учун. Шу ҳолатда холам эрларидан жавобларини со‘раб оилаларини бузишлари жоиз бо‘ладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишни дарров ажрашишдан бошлаш ярамайди. Келин билан хизматкор орасида фарқ бор. Ҳеч йўғи уч боланинг ҳурмати бўлиши керак. Беморга эри қарасин, чунки шу оилада ортирган касалини. Унга қулай шароит яратиб берилсин. У хонадон аъзоси, хизматкор эмаски хизматга ярамаса қувишса. Валлоҳу аълам!