Ашуро куни рўзаси

01:04 / 05.08.2023 | إسماعيل | 243

Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз! Биз ашуро куни рўзасини тутишни ният қилиб, 9-ва 10- куни тутмоқчи эдик. 9-куни тутдик, 10-куни эса субҳ вақтидан ўтиб уйғониб қолдик яъни (субҳ 3:47да бўлса), биз 4 да уйғонибмиз. Шундай бўлсада саҳарлик қилиб, оғиз ёпдик (чамаси 4:15 ларда). Саволим: шу рўзамиз тўғри бўлдими? Ёки субҳ вақтидан ўтгани учун бўлмайдими? Жавобингиз учун раҳмат!

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дуруст эмас. Саҳарлик вақти чиқиб кетгандан кейин қандай қилиб яна саҳарлик қилиш мумкин? Бу қандай рўза тутиш бўлади? Валлоҳу аълам!