Қўл олиш

02:22 / 05.08.2023 | Gulnoza | 264
Ассалому алайкум! Мен 2 ойлик ҳомладорман ҳалигача таксикозга ва ҳомила учун керакли витаминлар ичмадим. Сабаби бизда бир жинкаш мулла дори ичма эскичанги бўлгансан деб тамоғимдан ва бачадонимдан дуо олдириб келишимни айтарди. Дори ичсанг бола тушади ёки ривожланмайди дейди. Мултонига бориб олдириб келардик ва муллага ўқитардик, бачадоним оғриб мазам қочганда қора товуқ ва қора материал олиб келинглар оилавий қонлайман деди ва 2 марта қонладиям. Уйни тозалат деса қайта қайта фалон пулларга тозалатарди қайнонам лекин барибир уйга жинлар дуо ташаб кетабдиймуш, бизаргаям. Энди бора бора сен қўл олишинг керак дейди бошқа бир чала мулла келиб қолиб уйга. Бирон қариндош аждодларинг қўл олганми дейди , билмайман дедим. Жуда чарчадим . Доктирга боролмаябман мазам йўқ уйдагиларим борма эскича бўлгансан деябдику муллалар дейди. Эскичанги нарсаларни ёмон кўраман лекин менга шу нарсалар ёпишаябди . Илтимос дуо қилизлар доктирга бориб кўринсамҳам дори ичсамҳам ҳомилага ҳечнима қилмасин Аллоҳимга қасамки ҳечнима қилмаса ҳечқачон уша чалла муллага бормайман. Мажбурлашсаҳам. Нима қилишни ҳам билмайман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асло борманг. Жоиз эмас. У ишлар ширк ва бидъатдир. Шифокорга кўрининг. Валлоҳу аълам!