Қизчам Қуръонни йиртиб қўйди...

20:35 / 20.08.2019 | Ruqayya29 | 968
Ассалому алайкум! Менинг иккита ёш қизим бор. Қуръон китобни ўқимоқчи бўлсам, кичик қизим Мусҳафга ёпишиб кетади. Катта қизим олиб ўқийман, дейди. У 4 ёш. Унга йўқ дея олмайман. Қалбида яқинлик бўлсин, дейман. Бу икки қизим Қуръон варақларини йиртишди. Саволим, бу китобни қандай сақлай? Бу қилган ишим тўғрими? Қалбимни катта гуноҳ қилганлик ҳисси қийнамоқда.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Мусҳафни уларнинг қўлидан сақланг. Тавба қилинг. Истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам.