Ассалому алайкум. Уйда Қуръон ўқиб турганда енгсиз кўйлак ёки бош очиқ ҳолда ўтириш мумкинми? Масалан, таҳорат билан ётган ҳолатда уйқу келмаяпти, туриб озроқ Қуръон ўқисам, дейсиз. Тургач, кийиниб ўтирмай, Қуръон ўқийверасиз? Шу ҳолат тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Қуръон тиловати учун авратни ёпиш шарт қилинмаган. Аммо уни аврат ёпилган ҳолатда тиловат қилиш одобдан ҳисобланади. Валлоҳу аълам.