Инсонда тақво қандай пайдо бўлади?

12:18 / 22.08.2019 | فطمة | 1014
Ассалому алайкум ҳурматли устоз! Инсонда тақво, ҳайбат қандай пайдо бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Тақво қўрқиш демакдир. Аллоҳ таолодан қўрқиб, маъсиятларни тарк қилган, шубҳали ишлардан сақланган киши тақволи бўлади. Ҳайбат эса, улуғворликдир. У илм ва ибодат туфайли ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.