Ассалому алайкум хурматли устоз! Бир саволим бор эди, илтимос шуни аниқроқ тушуниб олишимга ёрдам берсангиз. Сайтда бу саволим хақида кўплаб саволларни ўқидим ва Ҳазратимизнинг жавобларини ҳам. Мен бироз илмим камлиги туфайлими айримларига тушунолмадим. Саволим: мен кетма-кет ҳомиладор бўлиб 2йилда 2та фарзандли бўлдим. Ўзим ёш турмушга чиққанман. Катта фарзандимни дунёга келтирганимдан кейин шунчаки сақланиб юрдим(ҳеч қандай сақлаш воситаларисиз) кейин Аллоҳнинг иродаси ва амри билан иккинчи фарзандимга ҳомиладор бўлдим. Шу йили уни ҳам дунёга келтирдим. Ўзимда камқонлик ва калсий танқислиги муоммоси бор. (Аллергический ринит) касали ҳам мавжуд. Нафас олишга қийналаман. Айниқса ҳомиладорликда. Бу иккала фарзандимга ҳам озгина тасири ўтган. Лекн жиддий касалим йўқ. Шу муносабат билан ҳомиладорликни кечиктириш, сақланиш учун (спирал) қўйдирсам бўладими? Яхшилаб даволаниб, кейин туғмоқчиман. Ҳазратимизнинг кўпгина шундай саволга берган жавобларидан &қуот;жиддий касаллик бўлмаса, мумкин эмас&қуот; дегандай тушунча пайдо бўлди. Шунга ҳайронман. Ёрдамингиз керак. Шу воситалардан фойдаланиб вақтинчалик ҳомиладорликдан сақланишим жоизми? Камчикикларим учун минг бора узр сўрайман. Биз каби ўқувчилар сиздек олима узтозга муҳтож. Вақт ажратиб саволларимга жавоб бераётганиз учун рахмат! Аллоҳ ўзи сиздан рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Ишончли шифокорга кўриниб унинг маслаҳатини олинг. Агар у сизга шу дамда яна ҳомиладор бўлиш хавфли экани, соғлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин эканини тасдиқласа, вақтинча сақланиб турсангиз жоиз. валлоҳу аълам.