Ассалому алайкум! Одинахон опа. Узур билимсизлигим туфайли яна сизни безовта қиляпман . Иддалиман қайнона қайнотам Умра зиёратига олиб боришмоқчи. Иддам тугашига 15 20 кун қоларкан шунда. Нима маслаҳат берасз . Борсам боладими ёки иддамни чиқариб борайми. Агар иддам чиқса улар бн боришим жоиз боладими.(Вафот Этган завжим учун иддадаман)
– Ва алайкум ассалом! Идда тугамагунича боришингиз жоиз бўлмайди. Идда тугагач улар билан бирга боришингиз жоиз. Аллоҳ раҳмат қилсин! Валлоҳу аълам!