Хуфтон намозини ўқимай ухлаб қолса
21:11 / 28.03.2017 |
Савол |
2687
Ассалому алайкум! Хуфтон намозини ўқимай ухлаб қолса кечанинг қайси вақтида ўқиса бўлади? Бомдоддан 1 соат олдин ҳам ўқиса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бомдод намозининг вақти киргунча ўқисангиз бўлади.
Жавобни шайх ҳазратларининг «Кифоя» номли китобларидан тўлдиришга ижозат бергайсиз:
«Хуфтон ва ундан кейин витр – иккиси ҳам мазкур вақтдан то фажргачадир.
«Мазкур вақтдан» дегани «шом намозининг вақти тугагандан кейиндан бошлаб», деганидир.
Жаброил алайҳиссаломнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатгани ҳақидаги ҳадисда «Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган.
Бунда хуфтоннинг аввалги вақтида ўқилгани ҳақида сўз бормоқда. Охирги вақти эса бомдоднинг вақти киргунча давом этаверади. Бунда хуфтон билан витр намозининг вақти бир хил». Валлоҳу аълам