Ишларнинг кечикиши ва мақсад ёзиш

01:54 / 22.08.2023 | Nilufar | 228
Ассалому алайкум! Одина опа,Аллоҳ сиздан ва сайт ижодкорларидан рози бõлсин!Саволларим:1.Мен бир ишни бошлайман.Лекин боши зõр бошланади,ҳатто ана аниқ амалга ошса керак дейман лекин нимадир бõлиб охири õхшамайди.Ҳаётимда ҳам менимча,кечикиш бордай.Йиллар давомида õқишга киролмадим.6 йил.Алҳамдулиллаҳ 7-йили кирдим.Энди эса турмуш қуришим кечикяпти.Сизнинг ва зикр аҳлидан сõранг сайтида берилган барча тавсияларга амал қилишга ҳаракат қиляпман.Бунга нима сабаб деб õйлайсиз.Фарз ва суннатларни канда қилмайман опажон.Менга йôл кõрсатсангиз
2.Мен мақсад ёзишни õргандим.Буни фойдасини ҳаётда кõрдим.Шу мақсадларимизга муддат қõйишимиз керак экан.Масалан:июн ойи учун мақсад-õқишга кириш Биз муддат белгилаганимизда Аллоҳга,Аллоҳнинг қазойи қадарига қарши бõлган бõлмаймизми?Раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Биз бандалар ҳаркатни қилаверамиз. Натижа қачон бўлиши Аллоҳдандир. Кечикишида ҳикмат бўлади. Ҳожат намозларини ўқиб муродларингизни сўранг. Таҳажжуд саждаларида ҳам. Аллоҳ сиздан кўпроқ Ўзига илтижо қилишингизни истайди. Валлоҳу аълам!