Бош огриғи нима сабабдан

02:17 / 14.08.2023 | ***** | 246

Ассалому алайкум! Мени ёшим 37да яқиндан бери бошимни чап томони огрийдиган бўлиб қолди тез тез асабийлашаман нима қилсам бўлади маслат беринг

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Нейропсихолог кўригини тавсия қиламан.
Бош оғрининг 94%и  психологик омиллар натижасида келиб чиқади.
Инсон кечинмаларини ифодалай олмаслиги, тушутиролмаслигидан жахли чиқиб асабийлашади,ички зиддиятлар, нерв тизимини зўриқишидан ҳам бош оғрийди.

Врач кўриги ва тиббий инструментал текширувлар натижасида бош мияда органик ўзгаришлар бўлмаса, организмда бош оғриғини келтириб чиқарувчи органик касалликлар аниқланмаса, оғриқ  психоэмоционал зўриқиш, ҳафалик, ғазаб, ташвиш, тушкунлик, безовталик, айбдорлик ҳисси, стрессдан сўнг безовта қилаётган бўлса бу психосоматик бош оғриғи бўлиш эҳтимоли бор.

Бош оғриғини сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф қилиниш талаб этилади. Бош оғриғини келтириб чиқарувчи омилларга кўра даволаш схемаси ишлаб чиқилади. Валлоҳу аълам!