Бобо ва қиз набира

02:11 / 22.08.2023 | Mumtoza | 858
Ассалому алайкум! 12-14 ёшдан ошган яъни вояга етган қиз набирани она тарафдан ёки ота тарафдан додаси эркалаб юзидан ўпиши ёки қучоқлаши жоизми?
Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Пешонасидан ўпган афзал. Шаҳватдан омонлик бўлса қучоқлаши жоиз. Валлоҳу аълам!