Ассалому алайкум ва рохматуллоху ва барокатух! Тўйдан аввал заксдан ўтилади докторга кўринади келин ва куёв. Шу вақтда доктор қизни кийимларини ечиб авратларини, баданида нима бор нима йўқлигини кўриб кейин куёвга айтармуш шу ҳақида сўрамоқчи эдим келин кийимини ечиб авратини кўрсатиши жоизми ҳатто ўқигандим аваратини онасигаҳам кўрсатиш жоиз эмас деб мен ҳам ҳижобда яқинда тўйим аммо авратимни бегона аёлга кўрсатмоқчи эмасман шу ҳақида маълумот берсангиз олдиндан каттакон рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Аёлнинг аёлга нисбатан аврати киндикдан тиззаларгача, тизза ҳам аврат. Шу жойларини аёл кишига кўрсатиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!