Ўсмир қизлар ҳақида

22:03 / 01.08.2023 | Manzura | 330

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ 15 ёшли қизимдаги узгаришлар мени хавотирга соляпти нима қилишни билмай қоляпман баъзан яҳши баъзида жуда қўрс қўпол бўлиб қолади хеч ким билан чиқиша укаларини аямайди ҳулқидаги узгаришлардан диққат бўлиб кетяпман. Алҳамдулиллаҳ Оллоҳимга шукр Қуръон уқийди намозларини қолдирмайди Ҳадислардан ўқиб ёдлаб юради лекин узига сингмаяпти бошқаларни кўпам менсимайди иложи борича қаттиқ гапирмай Пайғамбаримиз ҳаётларидан ривоятлардан мисол келтириб насиҳат қиламан яҳши буп қолади озгинадан кейин яна уша аҳвол характери тез қизимни оғир босиқ қилиб вояга етказишим учун нима қилсам бўлади илтимос маслаҳат берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Авваламбор қизингизни ёшида унга тергаб, тўғри йўлга солгувчи тарбиячи керак эмас,албатта бу қизингиз тарафдан қаралганда.Унга кўпроқ унинг фикрларини қўллаб-қувватловчи ҳамфикр,яхши сухбатдош,уни арзимаган бўлсада,ютуқларини эътироф этувчи яхши дугона керак.Албатта бизнинг фарзандларимизга уларнинг оналаридан ҳам яхшироқ дугона йўқ.Сиз ундан ҳафа бўлаётганингизда,тўсиқлар қўяётганингизда,шартлар қўяётганингизда,манзарага уни ёшидан келиб чиқиб ўзингиз шу ёшда қандай йўл тутганингиз ҳақида ўйлаб кўринг.Чунки ўсмирлик ҳам катта бир босқични босиб ўтади ва бу пайтдаги сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз қизингиз онгида бутун умр муҳурланиб қолади.Вазиятларга осон йечим топиш учун ҳам уни у бўлиб ўйлаб кўришингиз мўтадил йўлни топишингизда ёрдамчи болади.Бу даврда қиз фарзандлар "модел повидение"га кўпроқ эътибор қаратишади яъни улар кўпроқ ота-онада кўрган одатларни программалаштириб уларни такрорлашади.Биз уларга ойна вазифасини бажарамиз.Қизингиз жиззаки бўлган вақтларда кайфияти тушкун ҳолатлар тез-тез кузатилганда сайрга чиқишни,фойдали харидларни бирга амалга оширишни қисқа қилиб айтганда,у билан кўпроқ вақт ўтказиш учун сабаблар ўйлаб топишингиз фойдадан холи эмас.Чунки бу ёшда фарзандлар учун оналар кўпроқ вазифани ўтайдилар.Ҳам бу даврда қизларимизда гормонал ўзгаришлар айни авж паллада бўлгани учун улар ҳиссиётларини жиловлай олмасликлари ҳам табиий ҳол.Яъни улар ўзларидаги бу ҳолатларни,ўзгаришларни нормал деб хисоблашади,сиз яна ҳам эътиборли бўлишингиз талаб қилинади.Шифокор эндокринолог кўригидан ҳам ўтишингизни тафсия қиламан.Қизингизни уйқу режимига ва овқатланиш рационига хам алохида эътибор қаратинг. Валлоҳу аълам!