Кўп ухлаш

20:28 / 05.08.2023 | fotima baxtiyorova | 377

Ассалому алайкум! Мен бомдоддан кейин ухлаб қоляпман,ҳайизим келса ҳатто эрта ухласам масалан кечки 11да ухласам 6 га қойгандим будилникни турдим лекин яна ухладим,ёшим 17 да бу менда нормал ҳолатми ёки нафсимни енга олмаяпманми, фақат ўзимга керак вақти эртадан туриб оламан, негадир ҳар доим уйғониш учун туртки керакми билмаяпман. Ёки шайтонга таслим бўляпманми.Баъзи вақтлар бомдодга ҳам ухлаб қоламан . Қандай қилиб бир турганимда яна ухламай уйғоқ бўлиш мумкин.Лекин баъзида ўзим қаттиқ гапириб ухлашдан олдин нафсимга шу вақтда кечқи 12 да ухлаб уч яримда турганман. Ҳаёз вақтларим 1 ҳафта ухлайман 8, 9 соатлаб., менимча бу нормал эмас ёки шундайми, лекин мени идеал уйқу вақтим 5 , 6 соат етади танам учун

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Кунингизни режалаб олишга ҳаракат қилинг. 22:00 дан кейин ухлашга ҳаракат қилиш гормонлар меъёрида ишлашига, асаб тизими дам олишига имкон.
Маъсулият билан бажарсангиз осон бўлади, мажбурлик билан қилган ҳар бир ҳаракатингизда чарчоқ юзага келади.
Терапевт кўригида қондаги ферритин,  D витамини, қалқонсимон без гормонларини текширтиришингизни ҳам тавсия қиламан.
Бомдоддан кейин очиқ ҳавода бўлишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!