Ассалому алайкум! Устозам ахволларингиз яхшими. Бизларга тортинмай жавоб бераётганингиз учун Аллох сиздан рози булсин. Хар бир инсон узига Куръони Кариймдан кунлик вазифа вирдлар килиб олиши керак экан. Хар кандай холатда шошганда,жуда чарчаган вактда кийналиб укиши хаддан ошиш, гулув булмайдими. Уларни хар кун укиб юриб орада баъзи сабабларга кура укимаса гунох эмасми?Аллох сизга икки дунё саодатини берсин!
– Ва алайкум ассалом! Нафл ибодатларни малолланганда қилмаслик тавсия қилинади. Шу сабаб вирд вазифаларни мўтадил қилиб олиш керак. Орада адо қилолмай қолса, қазосини қилиб қўяди. Валлоҳу аълам!