Маҳр

06:22 / 25.08.2023 | Nargiza Sultonova | 222
Ассалому алайкум! Устоз, мен никоҳ пайтида имом маҳр миқдорини сўраганларида ҳаяжонданми билмадим ақлимдаги миқдордан кўп айтиб юбордим. Кейин куёв ҳам розиман деди. Ваҳоланки у миқдорни эмас камроқ айтишни ўйлагандим. Жуфтим маҳрни кейинроқ бераман дедилар. Энди мен улардан, никоҳ пайтидаги миқдорни эмас камроғини сўрасам бўладими? Ёки никоҳ пайти айтилганни ўзгартириб бўлмайдими?

Жавобингиз учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳрдан ёки унинг бир қисмидан кечиш жоиз. Уни камайтиришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!