Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ. Саломатмисиз устозам?
Устозам, мен ҳазратни "муаллифлик ҳуқуқи" ҳақидаги марузаларини эшитгандим, ўшандан бери пдф китобларни ўқишга қўрқаман. Биз чамаси 2 йилдан бери араб тилини онлине, арабча пдф китоблардан фойланган ҳолда ўрганяпмиз. Бу қанчалик тўғри? Агар жоиз бўлмаса, араб тилини пдф китоблардан ўрганишни тўхтатишим керакми? Бу саволни устозимнинг ўзига беришга уялдим, сизни ҳам шунча ишингизни орасида саволим билан банд қилганимдан жуда ҳижолатдаман. Ундай китобларни ўқиш жоиз бўлмаса китобдаги илмлар шундоқ ҳам юқмайди, унда у китобларни ўқишдан не наф. Шу сабабдан бу масалага ойдинлик киритишга қарор қилдим.
Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Пдф шаклидан бепул фойдаланишга тақиқни аниқ билмагунингизча фойдаланиб туришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!