Тиббиёт

03:35 / 09.08.2023 | Nozima | 207

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозалар саволим доимий милк қонаб юриши ҳақида милкларим қанча даволансам ҳам Ҳеч ҳам қотмайди доимо қонаб тишларимни ювсам ҳам қаттиқ ёки иссиқроқ нарса есам ҳам қонаб қолади таҳоратим бор пайтда Тишларим орасидан қон сизиб чиқади огзимни чайип юравераман 5 кундан зиёд уккол олдим ҳеч узгариш юқ яқинда тишларимга брекит қуйдирдим илтимос уй шароитида қандай даволансам булади ёки маз гел паста борми даволайдиган маслаҳатизга муҳтожман

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Шотутни баргидан, анор пўстлоғи, ромашкадан дамлама тайёрлаб чайинг. Таркибида С, В гуруҳ  витаминлари бўлган ҳўл мевалардан кўп истеъмол қилинг. Қайноқ ва яхна ичимликларни ичманг. Валлоҳу аълам!