Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Ýахшимисиз устоз.
Сўрамоқчи бўлган нарсам То‘й ҳақида эди.Турмушга чиқадиган ёшда бо‘либ қолганимиз учун то‘й маросимларига боряпмиз.Лекин узоқ вақт,загис,фотосессия,қиз ва йигитларниг мусиқа бирга ўйинга тушиши оилага бахт саодат тилаб эмас,балки Фотаси бу экан қанчага олибди,киёв қанча машина қилиб шунақа икир чикир нарсалар билан ўтакан.Бу ҳолат менга ёқмади,кам маросимга бораман ўзи,аммо ҳеч кузатмаган эканман.
Яқинда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазраларини Исроф китобини ўқиган эдим,унда то‘й маросими ҳаётдагидан бошқача тасаввурга эга экан.Шуларни ўрнига Аёлларга алоҳида,эркакларга алоҳида қилиб илмий суҳбат қилса бо‘лмайдими. Ёки мен то‘й маросимларига кам борайми?
Устоз агар ното‘гри савол бўлса,ёки қийин берган бо‘лса узур)
– Ва алайкум ассалом! Мўмин мусулмонлар билан алоқалар давом этиши учун бориб турганингиз маъқул. Аммо вақтингизни тежаш мақсадда тўйнинг бошидан охиригача иштирок этмай, бир муддат ўтириб, тўй аҳлини табриклаб, ҳақларига дуо қилиб қайтинг. Валлоҳу аълам!