Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимда Совид-19дан кейин тос соҳасида суяк емирилишининг 2-3- даражаси билан ташхис қўйилди. Қанча даволатмайлик шифо бўлмаяпти. Ҳаракатланишда қийинчиликлар ва тунги оғриқлардан азобланмоқдалар... Қандай усул ёки даволаш муолажаларидан фойдаланган маъқул.
– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизда аваскуляр некроз касаллиги бўлиб бу даврда иккиламчи артроз ривожланган бўлиши мумкин.
Асептик некрозда консерватив муолажалар эрта босқичида самара бериши кузатилган. Ҳозирча сон суягини бошчаси артериясида қон айланишни тикловчи ягона препарат йўқ, аммо комплекс даво чоралари яллиғланишга қарши, қон айланишини яхшиловчи, қон суюлтирувчи препаратлар, витаминлар, физиотерапия, махсус машқлар билан суяк емирилиши жараёнини тўхтатиш мумкин.
Касалликни охирги босқичларида эндопротезлаш жарроҳлик амалиётига мурожаат қилинади.
Ҳозирги кунда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия марказида замонавий усуллар асосида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда. Валлоҳу аълам!