Салом бериш

04:12 / 07.09.2023 | Гулора | 237
Ассалому алайкум! Одинахон устозимиз. Аллоҳ умризга, ризқизга барака берсин. Опажон ушбу хадисда: "Анас розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ менга: «Эй ўғилчам, уйингга кирсанг, салом бериб кир. Бу ишинг ўзингга ва аҳли аёлингга барака келтиради», дедилар».

Имом Термизий ривояти" уйга салом бериб кириш хақида экан. Агар турмуш ўртоғим салом бермасдан кирсалар, мен салом бериб кираверсам хам барака келтирдими. Билимсизлигим учун узр.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, сиз айтиб киришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!