Ҳайз вақтидан олдин қонли ажралма

04:11 / 07.09.2023 | Feruza | 383
Ассалому алайкум! Ёшим 28 да, 2қиз фарзандим бор. 3ярим йил аввал спирал қўйдирган эдим. Хайз келишидан 4-5кун аввал қовуқда оғриқ бўлиб, қонли ажралма келади 1кун келиб тўхтайди. Одатдаги хайз 4кундан сўнг 8 кун давомида келади. Шифокор кўрини, эндокринологга хам кўриндим, анализ жавоблари яхши чикканлиги сабабли спиралимни олдирдим. 1ой давомида спиралсиз хайз келишини кузатдим. Спиралсиз хайз 7 кун давомида тўхтади. Хайздан 4-5 кун олдин келадиган ажралма ва огрик кузатилмагач, кумуш спирал кўйдирдим. Хозир хайздан 4-5 кун аввал яна ажралма жигарранг тиник кон рангида бўлмаган ажралма келиб 1кунда тўхтади. Хайз эса 4 кундан сўнг 7-8 кун давомида келади. Мани саволим шундаки, хайз келишидан 4кун аввалги келадиган ажралма хайз ҳисобланадами? Қайси кундан Бошлаб ҳайз ҳисобланади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!