Таҳоратни бошидан бошлаш керакми?

23:35 / 11.09.2019 | Piece-of-pearl | 1365
Ассалому алайкум. Таҳорат қилаётганимда, яъни ҳали тугатмасимдан, масалан, қўлни тирсакларгача ювиш пайтига келганимда милким қонади. Оғизни қайтадан ювиб қўйиш кифоями ёки ҳаммасини бошидан бошлаб, яъни қайта ният қилиб таҳорат оламанми? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ваалайкум ассалом. Ҳаммасини қайтадан бошлаб ювилади. Валлоҳу аълам.