Уйнинг ҳовлисида ит боқиш мумкинми?

17:03 / 13.09.2019 | Gulnora | 1899
Ассалому алайкум! Ит бор уйга фаришталар кирмайди дейишади. Яна бир бошқалари уйни ичида боқиб бўлмайди, ҳовлида боқса бўлади дейишади. Агар уйда эркак киши йўқ бўлса, маҳалла нотинч бўлса, уйнинг ҳовлисида ит боқиш мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом. Эҳтиёж бўлганида боқиш жоиз, аммо имкон қадар нарироқ қилиш лозим. Ҳовли катта бўлса, узоқ четида, бўлмаса, кўчада сақласа жоиз. Валлоҳу аълам.