Эгилсам, кўзим тиниб, бошим айланади

11:38 / 15.09.2019 | Aisha@ | 1897
Ассалому алайкум. Эгилган пайтимда кўзларим тиниб, бошим айланиб кетади. Қон таҳлилини қилдирдим. Яхши чиқди. Ҳомиладор эмасман, бир ёшдан ошган қизим бор. Эмизаман. Уйимизда роса иш кўп, эрталабдан кечгача тиним бўлмайди. Бу ҳолат чарчашданмикин ёки бошқа нарса сабабми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом. Гемоглабинингиз миқдори неча чиққан? Бир жойда текширтирганмисиз ёки турли жойда текширтирганингизда ҳам ана шундай натижа олинганми? Бош айланишига дисциркулятор энцефалопатия, юрак-қон касалликларининг айрим турлари, позицион бош айланиши, анемия ва ҳоказолар сабаб бўлиши мумкин. Кўп жисмоний меҳнатлар қилиб, чарчасангизда, у бош айланишига омил бўлиб ҳисобланмайди. Маслаҳатим, умумий қон таҳлилини Гематология Илмий Текшириш Институтида текширтириб кўринг. Агар натижа яхши бўлса, невропатологга кўрининг. Сизнинг ҳолатингиз кўпроқ позицион бош айланиши клиникасини эслатмоқда. Агар шундай бўлса, бу ҳолат дори-дармонсиз, маълум манёврларни, масалан, Семонт, Эпли ёки Брандт-Дарофф манёврларини ўтказиш орқали бартараф этилади.