Ассалому алайкум. Қайнона-қайнотам пенсия олишади. Қайнопам ишлайди, ойлик олади. Мени 3 нафар фарзандим бор, 1 ёшдагиси учун мен нафақа ололмайманми? Уйимдагилар ишласа менга пул ажратишмайди, турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламайди. Болаларнинг оддий ҳаражатига ҳам қийналаман. Мени шароитимда қонунда бирор чора борми?
Ҳуқуқшунос:
Ваалайкум ассалом! 2019 йил 1 январдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар, бола икки ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдамнинг қуйидаги миқдорлари ўрнатилган: