Ассалому алайкум ҳурматли устозалар. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мени анчадан бери бир савол қийнайди. Мен хозирда уй бекасиман. 2 та фарзандим бор.
1 йилдан буён уйда ўтириб масофали онлине дарс ўтаман немис тилидан. Бу тилни университетда ўрганган эдим. Сухбат қила оладиган даражада биламан. Ҳорижга кетган тилни умуман билмайдиган фуқароларга онлине шаклда шу тилни ўргатаман. Бу тилдан сертификатим юқ.Тил органувчилар сорашганда хам ростини айтаман сертификатим юқ билганимни сизга ўргатаман деб. Насиб қилса имтихон хам топширмоқчиман сертификатга. Уйдан чиқмаган холда иффатимни сақлаш ва бировларга муҳтож болиб қолмаслик учун онлине дарс бераман ва бунга хақ оламан. Дарсларда ўзим билган нарсаларни ўргатаман. Асосан шу тилда сухбатлашишни. Лекин қандайдр ичимда намоз вақтида айниқса бу ишим хато худдики бировни хаққини нохақдан еяпсан дегандек ёмон хаёллар келади. Бу нимадан эканини тушунолмайман. Илтимос маслахат берсангиз. Шу ишим тогрими?
– Ва алайкум ассалом! Икки томон рози бўлса жоиз. Кўнгил хотиржамлиги учун расмийлаштириб олиш лозим. Валлоҳу аълам!