Боланинг асабийлиги

22:06 / 19.09.2023 | Sumaya | 384

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Мени 4ёшга тўладиган ва 1ярим яшар болам бор. 4ёшли фарзандим жудаям асабий тажанг инжиқ бўп кетмоқда. Жуда оддий холатлар яъни урушиш унга ёмон таъсир ўтказвоти. Тарбияси ҳам баъзида ёмонлашиб қолади баъзида жудаям ақлли гапга кирадиган бўлади. Хомила пайтим 1чи фарзандимда ўзимда асабийлиқ қўрқув еғлаш бн ўтган ва оила муҳити ҳам яхшимас жуда кўп можарола асаб бугаргарчилик бақир чақир остида котта бўлшимоқда. Шу нарсалар таъсири остида шундай бўлиб қовотими тўғирлашга қийналвоман. Уйдагилар шу холатига боғчани аяблашмоқда чиқишни бошлаганига 2ойгина бўлди холос. Невропотолог дориларини ҳам ичиришни истамиман. Тарбияга оид китобларни кўп ўқиман, ёки шуғулана олмаяпманми Адаси ҳам жуда ёмон тутадилар ўзларини. Илтимос ҳар томонлама маслахат беринг. Асабларини қандай тинчлантирай? Қандай йўл тутсам бўлади? Гўзал хусни хулқ тарбияли фарзанд етиштиришим учун нималар қилишим лозим

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! 4 ёшли бола асабийлиги, инжиқлиги сабаби ҳаётида ўзгариш бўлгани яъни боғчга боришни бошлагани бўлиши мумкин. У жойдаги ҳолат ҳақида ўрганинг. Бунинг учун уйда ўйинчоқлар билан "боғча-боғча" ўйнашингиз мумкин. Ўйин орқали бола ва боғча опа нималар қилишини кўрсатиб беради.
Албатта уйдаги асабий муҳит  ҳам таъсир қилади ва болани уришган вақтда йиғлаши ҳам табиий ҳол.
энг аввало яхши тарбия ва ёмон тарбия нима эканини ўзингиз учун аниқлаб олинг. Яхши тарбия бола доимий итоаткорлиги ва қулайлиги бўлмасин.
1.Бола  нарсаларга йиғлаб эришмасин. Мумкин нарса йиғлашидан аввал беринг, мумкинмас нарса йиғласа ҳам мумкинмас бўлсин.
2.Фақат бола хато қилганида эмас, яхши иш қилганида ҳам эътибор қаратинг, эътироф қилинг.
Асабларини тинчлантириш учун вақтида ухлаши,кун тартибига аҳамият беринг. Ванна қабул қилдиринг. Биргаликда моторика учун машғулотлар қилинглар, қучоқлаб ётинг.
Валлоҳу аълам!