Тил

06:20 / 22.09.2019 | Xadicham.... | 869
Ассалому алайкум! Қишлоқда яшайман. Қўшниларимиз тожик, мен ҳам тожик тилида бемалол гаплашаман. Мактабда ишлайман, улар ўзбек. Бирга ишлайдиган шеригим тожик. У билан тожик тилида гаплашсам ишхонадагилар “жамоат жойида икки киши бошқа тилда гаплашиши мумкин эмас деган мазмунда ҳадис келган, бошқа тилда гаплашманглар”, деб айтди. Орада шу мавзуда гапимиз қочди. Ҳақиқатда шундай ҳадис борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом. Бошқалар ёнида икки киши сирлашишидан қайтарилган. Ажнабий тил тушунарсиз бўлгани учун уни ҳам сир ўрнида кўрилади. Валлоҳу аълам.