Билим бериш

21:17 / 22.09.2019 | Rukhshonayuldasheva | 959
Ассалому алайкум. Қизим яқинда 6 га кирди. 5 ёшгача боғчада рус гуруҳга борганди. Мен ва тарбиячиси нимани ўргатсак, тез ўрганарди. Русчани ҳам яхши биларди, уялмасди. Бошқа жойга кўчганимиз учун боғчани алиштирдик. Боғча опаларидан бири ўзбекча гапиради. Афсуски болалар ҳам рус тилини билишмас экан. Ҳозир қизим анча ўзгарган. Рус тилида гапиришни, дарс қилишни хоҳламайди. Хотираси, қизиқиши ҳам пасайган. Айниқса ҳарфларни бир-бирига қўша олмаяпти. Рақамларни ҳам эслаб қололмаяпти. Фикрлари тарқоқ, ўйин, телевизор, телефон бўлса бўлди. Қизиқиши йўқ эмас, лекин қобилияти етмаётгандек. Ўзи ҳам инжиқ бўлиб кетяпти. (Балки укали бўлгани ҳам тасир қилгандир.) Ўзим ўқитувчиман, ўргата оламан деб ўйлардим. Уни қандай қизиқтирсам экан? Мактабга тайёрлашим керак, паст баҳога ўқимасайди, деб ҳавотирдаман. Жавобингиз учун аввалдан ташаккур.
Педагог:
Ва алайкум ассалом! Қизингиздаги ўзгариш табиийдир. Ҳатто катта одамлар ҳам ўқиш, иш жойини ўзгартирса мослашгунча ноқулайлик сезади. Қизингизнинг ёш хусусиятларини инобатга олиб муомала қилишингиз керак. Бунда боғчадаги руҳшунос тавсияларига ҳам эътибор беринг.
Дарс жараёнини ўйин тарзида ташкиллаштиришни тавсия қиламиз. Болани мажбурлаб ўқитиб бўлмайди. Аллоҳнинг 99 исмларини, кичик сураларни ёдлатинг. Яхши натижалар бўлганда мақтаб қўйинг, ҳадялар беринг. Ширинликни камайтиринг, акс ҳолда боланинг қайсарлиги кўпаяди, инжиқ бўлиб қолади. Ҳадемай укасини ҳам яхши кўриб кетади, иншааллоҳ!