Ассалому алайкум! Жаҳаннамдан, қабр азобидан, қиёмат куни хор бўлишдан, сиротдан ўтолмасликдан қўрқиш ҳам Аллоҳдан қўрқишга кирадими? Шуларни ўйлаб кўз ёш тўкамиз. Аллоҳдан қўрқишга яна нималар киради?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳдан кўрқиш бу У Зотнинг розилигига эришолмасликдан, муҳаббатидан маҳрум бўлишдан қўрқишдир. Бошқа нарсалардан қўрқиш эса, Аллоҳнинг азоби ва уқубатларидан қўрқишдир. Валлоҳу аълам.