Бармоқдан оққан қон
16:51 / 24.09.2019 |
Rayyona |
1053
Ассалому алайкум! Дугонам уйда кечки овқатни тайёрлаётиб бармоғини кесиб олиб пластырь ёпиштириб олган экан. Овқатни сувини қуйишда бармоғидаги пластырь овқатга тушиб кетипти. Буни кейинроқ сезиб қолиб овқатдан олиб ташлапти. Бир томонда овқатни уволи, бир томонда қоннинг нажосат ҳукмидалиги ўйлантиряпти. Унга “шубҳали овқатни оилангга едиргандан кўра тўкиб ташла”, деб маслаҳат бердим. Шунақа ҳолатларда аслида қандай йўл тутиш керак? Пластырга анчагина қон теккан эканлиги учун овқатга нажосат аралашган бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Тўкиб ташлаш керак. Валлоҳу аълам.