Овуляция пайтидаги қон

00:23 / 11.09.2023 | Mekhrangez Salimova | 464

Ассалому алайкум! Овуляция кунида қизил қон келиши нормал ҳолатми? Бунда ғусл вожиб бўладими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Энг аввало ҳайз ва овуляция орасидаги фарқни билиб олиш лозим.
Ҳайз кўриш ва овуляция ўртасидаги фарқ нима?
Ҳайз  цикли  - бу мумкин бўлган ҳомиладорликка тайёргарлик кўриш учун аёлнинг танасида содир бўладиган ойлик ўзгаришлардир. Бунда бачадон деворига ёпишган тухум ҳужайра эндотелий билан кўчиб , жароҳат ўрнидан маьлум кунгача қон оқиб туради .  Ҳар ой тухумдонлардан бири фолликул ҳосил қилади, ундан тухум чиқади, бу жараён овуляция деб аталади. Одатда овуляция ҳайз циклининг таҳминан 12-16- кунларига тўғри келади . Агар овуляция пайтида қон кўриб қолинса, аёл ўзининг одатига қарайди ва шарьий хайз ҳукмларига ҳам қараши керак бўлади . Дақиқ нуқта шунда-ки , тиббиётдаги ҳайзлар орасидаги белгиланган  муддат билан шариатдаги ҳайзлар орасидаги муддат бир хил эмас. Тиббиётда ҳайз хар 22-28 ва хатто 32 кунда содир бўлиши мумкин деб олинган , аммо 15 кун деб олинмаган.  Айтайлик овуляция ҳайзнинг 14 - куни содир бўлди ва шу пайт қонли ажралма келди , ҳайз деб айтиш учун 2 ҳайз орасидаги поклик муддати 15 кун эканлигини инобатга олиб , буни истехоза қони эканлигини биламиз , истехозанинг яна бир белгиси 3 кундан кам келиши ва 10 кундан ортиқ давом этиши . Агар 15- кунида содир бўлган овуляция пайтида қонли ажралма келиб қолса хушёр бўлинади , чунки баьзиларда хайз цикли ўзгарувчан бўлиб хар 15 кунда келиши ҳам бор , бунда ҳайз ёки истехоза эканлигини фарқлашга УЗД хулосаси ёрдам беради.
Овуляциялиги аниқ бўлса , бу пайтда келган қондан ғусл олиш шартмас , ҳар бир намоз вақти кирганда  таҳорат олиш кифоя қилади . Агар ҳайз бошланган деб ҳукм қилинса , у тугагач , ғусл олиш шарт бўлади .
 Валлоҳу аълам!