Никоҳ

22:19 / 25.09.2019 | Жонеш | 1079
Эрим иккинчи аёлга уйланишларини айтдилар. Мен қаршилик қилиб кўнгилларини оғритдим. Менга нисбатан ҳеч қанақа муносабатларини ўзгартирмадилар, лекин бошқа аёл билан бўлишларига чидолмадим. Энди нима қилишни билмаяпман. Мен тўғри йўл тутишимга ёрдам беринглар.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Кўнглини оғритганингиз учун розилигини сўраб қўйинг. Аллоҳдан келадиган ҳар қандай ҳолатга рози бўлиб, сабр қилишимиз керак. Валлоҳу аълам.