Аёл кишини мажбурияти

10:49 / 27.09.2019 | Муяссар | 921
Ассалому алайкум. Одинахон опа. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мени қийнаб келаётган савол бор. Жуда қийин аҳволдаман. Илтимос ёрдам беринг. Мен сатри авратдаман. Олий маълумотли ўқитувчиман. Аллоҳга шукур ўқитувчиман. Беш вақт намозимни ўқишга ҳаракат қиламан. Аммо баъзан дарсларим пешин намозига тўғри келади ва уни қазосини ўқийман. 1) таълим бераман деб намозим қазо бўляпти. Нима қилсам бўлади. 2) Аллоҳга шукур турмуш ўртоғим ҳам исломни тушунган инсон. Аммо баъзан орамизда келишмовчилик бўлади. Айтишга уят, ўта шахсий масалада. Чунки дарсдан чарчаб кеч келаман, овқат қилишга базўр улгураман. Бу ёқда фарзандларим бор. Турмуш ўртоғимни истагини вақтида бера олмайман. У киши мендан ҳафа бўлади. Турли домлаларни маърузаларини қўйиб бериб сен гуноҳкорсан дейди. Буни мен ҳам билиб қўрқаман. Унда келинг мен ишламай уйда ўтирай ҳамма айтганингизни қиламан десам унамайдилар. Сен ўзинг ишлашни бошлагансан охиригача ишлайсан дейдилар. Уй таъминотида болаларни (4 нафар) кийим кечаги , ҳаражатлари ва ўзимни ҳамма асосий ҳаражатларимни ўзим қиламан. Мен у кишидан ҳеч нарса олмайман. Кийим кечак , ёл ҳаражатлари, уйни қарзини ҳам, ҳаммаси ўзимни бўйнимда. Шунинг учун тинмай норози бўлсалар юрагим сиқилади. Нима қилай? Ишламай десам рухсат бермайдилар. Ишласам мени чарчашим уларга ёқмаяпти. Ўзлари эркин савдогарлар. Асосан уйда дам оладилар. Менга ёрдам беринг? Ишдан бўшаб олайми? Унда янада каттароқ тўпаланг бўлади. Юрагим сиқилиб кетди. Илтимос буни ижтимоий тармоққа жойламанг. Чунки у киши сизни каналингиз аъзосилар. Ҳурмат билан Муяасар
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Шариатга мувофиқ ҳаёт кечирилса, муаммо чиқмайди, иншааллоҳ. Намоз фарз, эрга қараш фарз, фарзандларга қараш фарз. Аммо ишлаш фарз эмас. Сиз фарзларни ташлаб фарз бўлмаган ишни қиламан, деганингиз учун шу ҳолатга тушиляпти. Эрингиз сизни ишлашга мажбурлашга ҳаққи йўқ. Сизни ҳам, болаларни ҳам тўла таъминлаш унинг бурчи. Ўзи ярим таъминотни қилмаса, кундузи уйда ётса, кечаси оила боқаман деб чарчаган аёлидан ҳузурланишни истаса, истаганини топа олмай, яна норози бўлса. Шунинг учун Аллоҳнинг айтганларини қилинглар. Уйда ўтиринг, фарз амалларини бажаринглар, бунинг учун эрингиз имкон қилиб берсин, сиз унинг хизматини қойилмақом қилиб бажаринг, фарзандларингизга гўзал тарбия беринг, кам бўлмайсизлар, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.